Наманганда аянчли ЙТҲ: Поезд ва Lacetti тўқнашди. Ҳайдовчининг оиласи вафот этди

0

Наманганда поезд ва Lacetti тўқнашиши оқибатида ҳайдовчининг оиласи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фалокат 25 ноябрь куни содир бўлган. Қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган машина Андижондан келаётган юк поезди билан тўқнашган.

Оқибатда “Ласетти” ҳайдовчисининг оиласи вафот этган.

Ҳолатни ўрганишга тўпланган мутахассислар фалокатнинг сабабини ҳайдовчининг бепарволиги ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги ва йўлни ёритилмагани, керакли жиҳозлар ўрнатилмаганлиги билан боғлашди.

loading...