ТАНГЛАЙ КУЙГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

0

Жўрабой АРСЛОНОВ, стоматолог:

Кўпинча одамлар қайноқ ичимлик ёки иссиқ таом еб оғиз бўшлиқларини куйдириб оладилар. Бу танглай учун зарарли.
Танглай куйиши уч босқичли бўлади.

 

Биринчи босқич — куйиш енгил бўлиб, танглайнинг ташқи тери қавати — эпидермисга таъсир қилади. Танглай қизариши билан намоён бўлади.

 

Иккинчи босқич — эпидермис ва дерма, яъни тери ости қаватига таъсир қилади, оғриқ бўлади, танглай қизаради, шишади, пуфакча пайдо бўлади.

 

Учинчи босқич — таъсир эпидермис ва дермадан ўтиб, танглай териси оқариши ёки қорайиши мумкин. Айрим ҳолатларда оғиз бўшлиғининг юқори қисми сезгисини йўқотади.

Куйганда организм ўзини тузатишга ҳаракат қилади. Оқ қон ҳужайраларини куйган жойга йўналтиради. Шу сабаб пуфакча пайдо бўлади. Агар куйиш жиддий бўлса, шикастланган тери ўрни кўчади ёки қалинлашади.

«Шифо-инфо»

loading...