Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Жо Байденни сайловлардаги ғалаба билан табриклади

0

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Жо Байденни АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

«Туркманистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик, ҳамфикрлик ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатлари икки давлат халқлари равнақи учун келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишончим қатъий», — дейилади Бердимуҳамедовнинг Байденга йўллаган мактубида.

Бердимуҳамедов ўз мактубида Туркманистон АҚШ билан ҳозирги муносабатлар даражасини юқори баҳолашини ва икки томонлама ҳамкорликнинг тенг ҳуқуқлик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатлар ҳимояси тамойиллари асосида янада оширилишига катта аҳамият беришини таъкидлаб ўтган.

loading...