Зарина Низомиддинова миш-мишларга изоҳ бермаслиги ва ўзидан 12 ёш катта турмуш ўртоғи ҳақида сўзлаб берди

0

Айни пайтда Россиянинг Москва шаҳрида яшаётган, яқинда иккинчи бор оналик бахтига сазовор бўлган Зарина Низомиддинова Instagram орқали мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Заринага берилган саволларнинг аксарияти турмуш ўртоғи ҳамда иккинчи ўғли ҳақида бўлди. «Daryo.uz» актриса ва унинг фолловерлари ўртасидаги савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этди.

— Саидумарнинг исмини ким қўйган?

— Ҳаммамиз, бутун оиламиз билан.

— Саидумар инжиқми?

— У жуда меҳрибон, яхши бола. Яқинда унинг юзини кўрсатганимда ҳамма унинг аслида қанчалик ширин, меҳрибон ва истеъдодли бола эканини тушунади.

— Саидумарнинг дадасининг исми?

— Унинг дадасининг исми одатий ўзбекча исм, лекин аниқ одамлар ҳозир тахмин қилаётган исмлар эмас. Сиз мени тушундингиз.

— Тўйингиздаги расмингизни қўйинг, илтимос, агар мумкин бўлса.

— Қанақа тўй? Кулгили бўлар энди кап-катта ўғлим билан тўй қилсак. Биз оилавий тўй қилмаслик қарорини қабул қилдик. Энг асосийси Аллоҳнинг олдидаги бурчимиз.

— Ҳомиладорликда қанча ортиқча вазн тўпладингиз?

— Кучли токсикоз туфайли кўп вазн тўпламадим. Бор-йўғи 10 кило.

— Фарзандингиз неча кило вазн билан, қаерда туғилди?

— Мен ҳақиқий полвонни 4 кило вазн билан дунёга келтирдим. У Москва шаҳрида туғилди, шунинг учун у Россия фуқароси.

— Суннат қилдирдизми ўғлингизни?

— 7 кунлик чақалоқлигида қилдирдик.

— Москва яхшими ёки Тошкент?

— Москвада ҳам яхши, бироқ мен Ватанимни севаман. Тез орада албатта қайтаман, иншооллоҳ.

— Катта ўғлингизга ўхшайдими Саидумар?

— Ўхшашмайди, лекин шўхлиги акасига ўхшайди.

— Ҳомиладорлик пайтингизда грипп бўлдингизми?

— Мен ҳомиладорлик пайтимда касал бўлишга жуда қўрқдим, шунинг учун соғлиғимга эътиборли бўлдим. Мен нафақат ўз саломатлигим, балки ичимдаги кичкина одамнинг ҳам саломатлиги учун масъулиятни ҳис этдим. Шу сабабли ҳомиладорлик пайтида бирор марта касал бўлмадим, алҳамдулиллаҳ.

— Катта ўғлингизни ҳам кичкинангиздек яхши кўрасизми?

— Ўйлашимча, ҳар бир она фарзандларини бирдек яхши кўради. Шунчаки, кичкиналарни биз кўпроқ эркалатамиз. Чунки улар бизнинг меҳримизга катталардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади. Бироқ уларнинг иккаласини ҳам бирдек яхши кўраман.

— Саидумар сизнинг никоҳли фарзандингизми?

— Ҳа, албатта, никоҳли. Мусулмонмиз ахир.

 Турмуш ўртоғингиз қаерлик?

— Келиб чиқиши Ўзбекистондан, тошкентлик.

— Унинг ёши нечада?

— Турмуш ўртоғим 43 ёшда, у мусулмон. Мен 31 ёшдаман.

— Агар ўғлингизнинг отаси ҳақиқатан ҳам одамлар айтаётган инсон бўлмаса, нима учун миш-мишларга барҳам бермайсиз?

— Мен омма эътиборидаги шахсман. Мен ҳақимда турли гап-сўзлар, миш-мишлар бўлиши табиий. Бунга кўникиб қолганман. Баъзан изоҳларни ўқиб, кулгим келади. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас. Мени яхши биладиган ва адекват инсонлар шундоқ ҳам менга ишонади. Умуман олганда, мен ҳамма нарсани вақт ҳукмига ташлайман. Вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди.

— Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?

— Мен Ўзбекистонга фақат вирус туфайли, ёш болали бўлганим ва унинг учун қайғураётганим учунгина қайта олмаяпман. Одамлар ўйлаб топаётган бошқа сабаблар туфайли эмас.

— Турмуш ўртоғингиз билан ҳам сурат қўясизми?

— Бунақа нарсаларга қизиқмайман. Балки қўярман, балки йўқ.

— Москвада ҳовлида турасизми ёки кўп қаватли уйдами?

— Ҳовлида қайнота ва қайнонам туришади. Биз эса кўп қаватли уйда.

— Турмуш ўртоғингиз қанақа инсон?

— Жуда самимий, оқкўнгил, бировга ёмонлиги йўқ, энг асосийси ота-онасига жуда ғамхўр инсон.

— У қаерда таҳсил олган?

— Турмуш ўртоғимнинг маълумоти олий. Лондонда университетни тамомлаган.

— Кинода танаффус қиляпсизми ёки кетдингизми?

— Буни кичик танаффус деб ҳисоблаймиз.

— Нима сабабдан Ўзбекистондан чиқиб кетдингиз ёки кимдир сабабчи бўлдими?

— Энди нима десам экан, шунчаки Саидумарнинг отаси Москвада яшайди. Шунга фарзанд отасининг олдида бўлиши керак, деб ўйладим.

— Нима учун ҳомиладорлик даврингиздаги расмлар билан бўлишмадингиз?

— Билмасам, шунга қарор қилдим. Балки, кейинчалик фикримни ўзгартирсам, бўлишарман. Лекин у расмлар қизиқмас, деб ўйлайман. Ҳамма қатори думалоқ қоринли расмлар.

 Ўғилларингиз орасида неча ёш фарқ бор?

— Фарзандларимнинг ораси 12 ёш

— Ўғил кутдингизми ёки қиз?

— Фақат ўғил хоҳладим, шунақа асал ўғил.

— Ўғлингизнинг сочлари сариқ, отаси сариқми?

— Онасининг ҳам сочлари тилларанг бўлган чақалоқлигида.

— Маслаҳатингиз керак: Malibu 2 олайми ёки Hyundai Sonata?

— Қайси бири янги бўлса, ўшани олинг. Аммо Malibu 2 олсангиз, келажакда сотишга қийналмайсиз, шуниси бор.

loading...