Франция парламенти полициячиларни суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кам-кўстини тўлдириш учун қайтариб олди. У норозилик намойишларига сабаб бўлган эди

0

Франция Миллий мажлиси (парламентнинг қуйи палатаси) ҳукмрон коалицияси «Глобал хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг полициячиларнинг хизмат пайтидаги хатти-ҳаракатлари акс этган видеоёзувларни ёмон ниятда эълон қилишни тақиқловчи моддасини кам-кўстини тўлдириш учун қайтариб олишга қарор қилди.

«Олға, республика!» партияси фракцияси етакчиси Кристоф Кастанер маълум қилишича, депутатлар 30 ноябрданоқ модда устида ишлашга қайтади, улар ишни якунлагач, «бутунлай қайта ишланган вариант» тақдим этилади.

Шунингдек, Кастанер дастлаб депутатларнинг сўз эркинлигини ёки ОАВ эркинлигини қандайдир қилиб чеклаш нияти бўлмаган, модданинг танқидларга сабаб бўлган версияси эса полициячиларнинг шахсий ҳаётини таъқибдан ҳимоя қилишга қаратилган.

«Глобал хавфсизлик тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида полиция ходимларига зарар етказиш мақсадида уларнинг суратларини ёки видеоларини тарқатганлик учун 45 минг евро ва бир йил қамоқ жазоси кўзда тутилган. Қоидани бузганлар 45 минг евро жаримага тортилиши ёки 1 йилгача қамалиши мумкин.

Қонун лойиҳасига қарши бўлганлар фикрича, у сўз эркинлиги ҳуқуқига зид, шунингдек, полициянинг ўзбошинчалигига олиб келиши мумкин.

Ҳужжатнинг парламентда муҳокама қилиниши билан бир пайтда норозилик акциялари бўлиб ўтди; энг кўп одам иштирокидаги намойишлар 28 ноябрда ўтказилди, ўшанда ИИВ ҳисоб-китобларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 133 минг киши кўчаларга чиқди. Тартибсизликлар юзага келди, уларни тарқатиш учун полициячилар кўзни ёшлантирувчи газ қўллади, ўнлаб одам жабрланди, яна ўнлаб киши қўлга олинди.

Meduza

loading...