“Марселни арманларга беринг”. Алиев Франция сенатининг Тоғли Қорабоғ бўйича резолюциясига изоҳ берди

0

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Франция ҳукуматини Марсел шаҳрини арманларга беришга чақирди. У Франция сенатининг Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга чақирган резолюциясига нисбатан ана шундай муносабат билдирди.

Алиевнинг сўзларига кўра, Қорабоғ масаласига Франция парламентининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Франция сенати Тоғли Қорабоғ тан олиниши тўғрисида резолюция қабул қилди. Агар улар сизларга ёқадиган бўлса, Марсел шаҳрини уларга беринг, унинг номини ўзгартиринг, ўша ерда уларга иккинчи давлат ташкил этиб беринг, дедим», — деди Озарбойжон президенти халққа мурожаатида.

25 ноябрда Франция сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилганди. Резолюция лойиҳасини 305 депутат қўллаб-қувватлаган, фақат бир депутат – Франция ташқи ишлар вазирлигидаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан унга қарши чиққанди.

Ўз навбатида, Франция ҳукумати Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

kun.uz

loading...