«Нефтчи»-«Турон»: аламзада мухлислар жанжал кўтарди, ҳакам калтакланди, «болбой» бола ҳаммани йиғлатди (видео)

0

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси — Про лиганинг ҳал қилувчи Суперлига йўлланмасини берувчи сўнгги тур учрашувида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз уйида Яйпаннинг «Турон» клубига қарши ўйнади ва имкониятни бой бериб қўйди.

Бу билан «Нефтчи»  Олий лига йўлланмасидан қуруқ қолди. «Турон» эса лигага бериладиган ягона йўлланмани қўлга киритди.

Ўйиндан сўнг, майдонда «Нефтчи»нинг аламзада мулислари ҳакамларга ташланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда ҳакамлардан бири қаттиқ зарба олгани аниқ акс этган.

Учрашувда ўйин ва жанжалдан ташқари, яна бир таъсирли ҳолат кузатилди. Учрашув тугагач, дарвоза ортида «болбой»лик вазифасини бажарган «Нефтчи» академияси тарбияланувчиси жамоасининг мағлубиятидан уввос солиб йиғлади. Бу бутун бошли «Нефтчи» мухлисларининг йиғиси эди, дея изоҳланади боланинг ҳолати.

 

loading...