Оёқ қайрилганда нима қилиш керак?

0

Агар оёғингиз қайрилса ва у унчалик жиддий хавф туғдирмайдиган даражада бўлса, қайта тикланиш учун RICE терапияси тавсия этилади:

 

R – Rest – дам олиш. Шикастланган оёғингизга дам беринг. Жароҳатдан кейинги 1-2 кун давомида камроқ юришга ҳаракат қилинг.

 

I – Ice – муз. Оғриқни ва шишни енгиллаштириш учун сочиқ ўралган муз ёки музлатилган бошқа нарсани шикастланган бўғимга қўйинг.

 

C – compress – сиқиш. Бўғин атрофини маҳкам ушлаб турадиган боғлам билан боғланг ёки пайпоқ кийинг. Бу шишни бартараф этишга ёрдам беради. Бунда қон оқими бузилмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

 

E – elevate – кўтарилиш. Жароҳатдан сўнг дарҳол жароҳат олган оёғингизни юрак жойлашувидан юқорига кўтариб, камида ярим соат ётинг. Бунинг учун товон остига ёстиқ қўйинг. Ушбу амалиёт шишни енгиллаштиради ва тикланишни тезлаштиради.

«Соғлом ҳаёт»

loading...