«Қалпоқ»даги Мараймамат — актёр Раҳмонали Суропов шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди

0

«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Раҳмонали Суропов 29 ноябрь куни инфаркт ташхиси билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Журналист Наргиза Муродова актёрнинг ўғли Сухроб Файзуллаев билан боғланди, деб ёзган «Дарё».

«Уч кун аввал дадамни шаҳар 16-сон касалхонасига ётқиздик. Аҳволлари оғир эди. Ҳозир ҳам жонлантириш бўлимида. Халқимиздан ҳақларига дуо қилишларини сўрайман», — дейди Сухроб Файзуллаев.

Айни дамда актёрнинг шогирдлари ижтимоий тармоқлар орқали халққа мурожаатномалар йўллаб, унинг оғир хасталик билан курашаётгани ҳамда устозлари ҳаққига дуода бўлишларини сўраб пост қолдирган.

loading...