Японияда 18 метрли робот намойиш этилди(фото)

0

Япониянинг Иокогама шаҳрида “Gundam Factory Yokohama” аттракциони намойиш этилди, деб хабар берди “DTF”.

Маълумотларга кўра, аттракцион баландлиги 18 метр, оғирлиги эса 25 тонна бўлган улкан юрувчи роботни ҳам ўз ичига олган.

Лойиҳа “Gundam” аниме-франшизасига бағишланган.

Таъкидланишича, аттракционнинг очилиши 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

loading...