2021 йилда тарихда биринчи марта ой юзасида пойга ўтказилади

0

2021 йилда тарихда биринчи марта ой юзасида пойга ўтказилади. Кейинги йилнинг кузида ер йўлдошида иккита радиобошқарилувчи модуль пойгаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хабар қилинишича, Moon Mark лойиҳаси доирасида “беллашувчилар” мактаб ўқувчилари томонидан йиғилади ва Ойга америкалик тадбиркор Илон Маск компанияси орқали транспортировка қилинади.

Таъкидланишича, лойиҳада қатнашмоқчи бўлган ўқувчилар дронни профессионал даражада бошқара олишини кўрсатиши ва космосдан фойдаланиш бўйича тижорат лойиҳасини яратиши керак. Якунда энг кўп балл тўплаган икки гуруҳ тарихда биринчи пойгада иштирок этиш имконини қўлга киритади.

Zamon.uz

loading...