Асоссиз маълумот тарқатаётган ижтимоий тармоқ фаолларига: “Сўз эркинлигини масхарабозликка айлантириб юборманг!..”

0

Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда алоҳида давлат органлари раҳбарларининг лавозимида қолиш ёки кетиш масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта, ўзининг ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли оммага тарқатаётган маълумотининг текширилганлиги ёки, ҳеч бўлмаганда, холислиги хақида қайғуради, лекин шу билан бирга сўз эркинлигини талтайишга ёки масхарабозликка айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин.

Шу сабабли, айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз.

Шоҳрух Ғиёсов,

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари

loading...