Австрия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланмайди

0

Австрия Россиянинг “Sputnik V”  коронавирусга қарши вакцинасини ишлатмайди.

Бу ҳақда мамлакат канцлери Себастьян Курц маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Австрия аллақачон Европадан етказиб берувчилар билан шартномавий мажбуриятларга эга.

“Биз харид бўйича Европа билан келишувдамиз. Олтита компания билан харидлар тўғрисида битимларимиз бор”, – деди Курц.

loading...