Илон Маск: “Марсга биринчи одам 6 йилдан кейин саёҳат қилади”

0

Марсга биринчи одам 6 йилдан кейин саёҳат қилади.

Бу ҳақда “SpaceX” асосчиси Илон Маск айтиб ўтди, деб хабар берди “Tech Times”.

«Ишончим комилки, бу олти йилдан кейин амалга ошади», демоқда Маск.

Унинг қўшимча қилишича, қулай шароитларда парвоз тўрт йилдан сўнг  амалга оширилиши мумкин.

Маскнинг “SpaceX” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган “Starship” кемаси 2024 йилидаёқ экипаж билан Қизил сайёрага саёҳат қилиши кутилмоқда.

Тадбиркорнинг асосий мақсади эса Марсда миллионга яқин инсонлар истиқомат қиладиган биринчи шаҳарни яратишдир.

loading...