Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари:

0

Россия ва Aвстрияда коронавирус билан оғриган беморларни даволаш учун ишчи гуруҳ тузилади;

 

Ҳиндистонда «Спутник V» Россия вакцинасининг клиник синовлари бошланди;

 

AҚШда бир суткада 156 007 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди;

 

Хитойда COVID-19 яна авж олгани сабабли, Россия Федерацияси билан чегарадаги назорат пунктида текширувларни кучайтирди;

 

Литвада норкалар касалланишининг кенгайишини тўхтатиб бўлмади. 40 мингга яқин жонзот ўлдирилади;

 

Aвстрияда тоғ-чанғи курортлари 2021 йилга келибгина ишга тушиши мумкин;

 

Испания ҳукумати Janssen, Moderna ва CureVac коронавирусга қарши вакциналарини сотиб олишга рухсат берди;

 

Францияда вакцинациянинг асосий босқичи апрель-июнь ойларида бўлиб ўтади;

 

Брюссель полицияси Европарламент депутати ва бошқа бир қатор дипломатларни байрам уюштиргани ва карантинни бузганлиги учун жаримага тортди

loading...