Кўз оғриса, нима қилиш керак?

0

Кўз мушакларига тушадиган босим. Эҳтимол, сиз ноутбук ёки смартфон экранига жуда узоқ ва фаол қарайсиз, қоғозлар билан жуда эҳтиёткорлик билан ишлайсиз ёки кўзингизни узоқдаги нарсага қарашингизга тўғри келади.

 

Бундай ҳолда, кўзнинг иши учун масъул бўлган мушаклар зўриқиб ишлайди. Уларда сут кислотаси тўпланиб қолади ва бу оғриққа айланади.

 

Кўзлар учун гимнастика мушакларнинг кучланишини самарали равишда енгиллаштиришга ёрдам беради: кунига камида бир марта машқ бажариш кифоя.

 

Кўзойнакни рад этиш. Ёш ўтган сари кўриш ёмонлашади, аммо ҳар ким ҳам бу онни ўз вақтида англай олмайди. Узоқ ёки яқинни кўра олмаслик кўзойнак ёки линзалар билан тузатилмагандан кейин кўз мушакларига босим ўтказади.

 

Шох парданинг қуриши. Шох парда кўзнинг ташқи шаффоф мембранасидир. Бу ҳайратланарли тўқима: унда қон томирлари йўқ ва кўз ёшлар унга озиқ моддалар ва кислород етказиб беради.

 

Шох пардада намлик етарли бўлмаса, демак, буни тўғирлаш керак. У етарлича кислород ва озуқани олмайди. Натижада, кўзларда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...