Россияда камерасиз iPhone яратилди. Унинг нархи 3900 доллар

0

Флагман смартфонларни ўзига хос услубда безаш билан танилган Россиянинг Caviar бренди iPhone 12 Pro’нинг янги версиясини яратди. Муаллифлар ғоясига кўра, қурилма ўз эгасини яширин кузатувлардан халос этади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

 

Компаниядагиларнинг таърифича «кўринмас» смартфон iPhone 12 Pro Stealth номини олган бўлиб, инглизчадан «яширин» дея таржима қилинади. Смартфон дизайнидан келиб чиқиб, нима сабабдан бундай ном берилганини тушуниш мумкин. Унда яширин кузатишларни амалга ошириш имконини берадиган камералар йўқ. Шу сабабли гаджет жуда оддий кўриниш олган — минималистлар унинг қадрига етиши мумкин.

Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, гаджет ортиқча функцияларсиз, ҳар қандай вақтда ўзини хавфсиз ҳис қиладиган инсонлар учун яратилган. Масалан, махфий объектларда ишлайдиган ходимлар учун.

iPhone 12 Pro tealth иккита моделда тақдим этилади: улардан бири тобланган титандан вертикал чиқизлар ва мустаҳкам лазерли қора ранг билан қопланган бўлса, иккинчиси — Stealth Gold — тилла рангли ўта мустаҳкам PVD-қопламага эга монолит-корпусга эга.

Моделлар нархи 299 минг рублдан (3900 доллар) бошланади.

loading...