“SpaceX” декабрь ойида махфий сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда

0

Американинг “SpaceX” компанияси декабрь ойида ўз ташувчи воситаларидан фойдаланган ҳолда тўртта космик кемани орбитага олиб чиқмоқчи.

Таъкидланишича, 5 декабрь куни NASA билан тузилган шартнома асосида “Falcon 9” ташувчиси “Cargo Dragon” космик кемаси билан Халқаро космик станциясига экипаж учун 2,5 тонна озиқ-овқат, ускуналар ва илмий тажрибалар учун материаллар билан юборилади.

Шундан сўнг, “SpaceX” Американинг “SХМ-7” телекоммуникацион сунъий йўлдоши ва Туркиянинг “Turksat 5A” алоқа сунъий йўлдошини космосга учирмоқчи.

Декабрь ойининг иккинчи ярмида эса Американинг махфий “NROL-108” сунъий йўлдошини АҚШ Миллий Аэрокосмик разведка бошқармаси манфаати учун орбитага чиқариш режалаштирилган.

“Spaceflight Now”

loading...