Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги фонд эшитишда нуқсони бор 70 мингдан ортиқ чақалоққа ёрдам беради

0

«Zamin» Фонди томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 60% болаларни карликдан қутқариши мумкин, дея ёзмоқда «davletovuz».

 

Айтилишича, «Zamin» фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда йилига 70 000 дан зиёд чақалоқ дунёга келадиган Тошкент шаҳрида синов лойиҳасини бошлади.

Тиббиёт муассасаларида ўтказилаётган скринингни мониторинг ва таҳлил қилиш учун лойиҳа доирасида онлайн тизим ишга туширилган. Янги туғилган чақалоқлар шаҳардаги 4 та болалар шифохонасида ва барча 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.

 

Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикамиздаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.

 

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди, туғруқ марказлари шифокорлари ва янги туғилган чақалоқларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, уларга энг эзгу тилакларни билдирди.

loading...