Москва марказидаги касалхонада келиб чиққан ёнғин оқибатида икки киши вафот этди

0

Москва марказидаги 63-шаҳар клиник шифохонасининг реконструкция қилинаётган маъмурий биносида содир бўлган ёнғинда икки киши вафот этди. Бу ҳақда 3 декабрь куни ТАСС Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.

Ёнғин Москва вақти билан соат 04:50 да бошланган. Ёнғин ўчирувчилар етиб келишганида, ёнғин майдони 30 квадрат метрни қамраб олган эди.

«Тезкор чоралар натижасида умумий 100 квадрат метр майдонда ёнғин бартараф этилди. Қурилиш иншоотлари ва ишчилар учун ажратилган хоналар ёниб кетган», деди агентлик манбаси.

Қайд этилишича, ёнғин пайтида бинода касалхона ходимлари бўлган. 23 киши қутқарилган. Айни пайтда ёнғин ўчирилган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

loading...