Ўзбекистонда эпидемик вазиятнинг барқарорлашаётганлиги
муносабати билан аҳолига кўрсатиладиган шошилинч ва ихтисослаштирилган
тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч терапевтик ёрдамга муҳтож беморлар ҳамда ҳомиладорлар учун бўлим очилиши тасдиқланди.
Шунингдек, Зангиота туманидаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси таркибида коронавирусга чалинган ёки унга гумон қилинган шошилинч хирургик ёрдамга муҳтож беморлар учун бўлим фаолиятини бошлаши ҳам белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.