Уч тоифа фуқароларга Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидан ўтишга рухсат берилди

0

Уч тоифа фуқароларга Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидан ўтишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс”га таяниб Қалампир хабар берди.

Маъдумотларга кўра, томонлар Ўзбекистон ёки Тожикистон олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи фуқароларига чегарадан ўтишга рухсат берган.

Талабалар, Тожикистон чегарасини кесиб ўтишда паспортдан ташқари, талабалик гувоҳномаси ва коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотномани ҳам кўрсатиши керак бўлади.

Бундан ташқари, чегарани Тожикистон ёки Ўзбекистонда турмуш ўртоғи ва фарзандлари бор фуқаролар ҳам кесиб ўтиши мумкин. Улар ҳам паспорт билан бирга никоҳ, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва коронавирус аниқланмагани ҳақида маълумотнома кўрсатиши керак.

Учинчи тоифага Ўзбекистон ва Тожикистондаги коронавирусга қарши республика штабларидан тегишли хатни олган фуқаролар кирган.

Манбанинг айтишича, бугунги кунда томонлар Тошкент ва Душанбе ўртасида 2021 йил 1 январдан авиақатновларни тиклаш борасида музокаралар олиб боряпти.

loading...