Украиналик талаба оддий барглардан қоғоз тайёрлашни ўрганди

0

Украинада 19 ёшли талаба Валентин Фречка оддий барглардан қоғоз тайёрлаш технологиясини ихтиро қилди.

Бу ҳақда “24.kz” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ихтирочи ушбу лойиҳаси устида 3 йил олдин иш бошлаган ва октябрь ойида қоғознинг биринчи тижорат партиясини чиқарган.

Таъкидланишича, эндиликда материал сумка, идиш ва картонга айлантирилади.

Маълумот ўрнида, Валентин “Форбес”нинг Украинадаги 30 ёшгача бўлган энг муваффақиятли ёшлар рўйхатига киритилган.

“Бизнинг ғоямиз жуда содда. Барглар қайта ишланиши зарур бўлган чиқиндилардир, зеро, улар чириганида ўзларидан кўп миқдорда карбонат ангидрид газини чиқаришади. Бизнинг лойиҳамиз эса харидорларга экологик тоза қадоқлардан фойдаланиш имкониятини яратади”, дейди Валентин.

loading...