UZCARD тизими вақтинча ишламаслиги мумкин

0

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти UZCARD тизимидаги техник ишлар туфайли банкоматлар вақтинча ишламаслигини маълум қилди.

“Ҳурматли UZCARD карта фойдаланувчилари! Тизимни оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган техник ишлар туфайли, банкоматлар вақтинча ишламаслиги мумкин. Тизим модернизацияси тугамагунча банкоматлардан фойдаланмай туришингизни сўраймиз.

Тез орада банкоматлар иши тикланади. Сизга бу ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали хабар берамиз.

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» масъулияти чекланган жамияти  ноқулайликлар учун узр сўрайди”, – дейилади хабарда.

Uzcard.uz

loading...