24 тонна пропан юки бўлган автомашина ЙТҲга учради (фото)

0

Бугун, 4 декабрь соат 02:50да “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи-диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, “Тошкент – Ўш автомабиль йўлининг 196,1 км “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракталанган MAN русумли цистерна юк автомашина ҳайдовчиси 24 тонна пропан юки билан ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, қарама-қарши йўналишнинг бир қисмига ағанаб ёнбошлаб қолган.

Автомашинада ичида ҳайдовчи ва унинг ҳамроҳи (укаси) бўлган. Натижада ҳайдовчи  1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Т.Ф.нинг чап оёғи сиқилиб, кабина ичида қолиб кетгани маълум бўлди.

Воқеа жойига “Қамчиқ” МҚЁҚБ раҳбарияти, қутқарув бригадалари махсус АҚМ автомашиналарида, Ангрен шаҳар ФВБ махсус ўт ўчириш автомашинада, ТТЁ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари дархол етиб боришиб, автомашинада сиқилиб қолган ҳайдовчини гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида чиқаришда амалий ёрдам кўрсатишган.

ТТЁ автомашинада тан жарохат олган ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатишиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига олиб кетилган.

Шундан сўнг махсус куч ва воситалар ёрдамида юк автомашинасини турғизишда амалий ёрдам кўрсатилди.

human.uz

loading...