Эрдўған Макронни Франция учун ортиқча юк деб атади

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эмманюэл Макронни кескин танқид қилди.

«Макрон – Франция учун ортиқча юк. Макрон ва Франция жуда хавфли даврни бошидан кечиряпти», – дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Туркия ОАВ.

«Франция Макрон кўринишидаги муаммодан имкон борича тезроқ қутулишига умид қиламан», – деди у.

Аввалроқ Париж ва Анқара Тоғли Қорабоғдаги низо бўйича ўзаро келишмовчиликка борганди. Франция Туркияни Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги жанговар ҳаракатларни авж олдиришда айблаганди.

Ўз навбатида Эрдўған Париж ушбу низода воситачи сифатида ишончни йўқотганини айтганди.

interfax.ru

loading...