Европада Рождество ва Янги йил байрамига янги тақиқлар қўлланилди

0

Европада Рождество ва Янги йил байрами янги шарт-шароитлар асосида нишонланади. Германияда карантин жорий этилади, Испания ва Италияда йиғилиш ва ҳаракатланиш мумкин эмас.

«Фавқулодда вазиятларда истисно тариқасида аҳоли 23 декабрдан 6 январга қадар бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга борилмайди. Масалан, сиз фақатгина бошқа ҳудудда яшаётган қариндошингизникига Рождествони нишонлаш учун боришингиз мумкин»- деди Испания соғликни сақлаш вазири Сальвадор Илья.

Шунингдек, Испанияда ўн кишидан ортиқ одам бир жойда тўпланиши мумкин эмас. Ҳукумат меҳмон таклиф этмасликни ва байрамни оила даврасида нишонлашни тавсия этмоқда. Комендантлик соати узайтирилади. Соат 23дан сўнг кўчада ҳаракатланиш тақиқланади.

Zamon.uz

loading...