Германияда коронавирусга қарши эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлади

0

Германияда коронавирусга қарши эмлаш бепул бўлади, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакили Оливер Эвалд.

«Эмлаш кимда қандай суғурта бўлишидан қатъи назар бепул бўлади», – деди Эвалд журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, ЕС жами 300 млн доза вакцина сотиб олишни режалаштирган.

Ўз навбатида, Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт эмлаш ихтиёрий бўлишини қўшимча қилди.

loading...