Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи очилишида иштирок этади

0

Корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади.

Президент пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади.

Таъкидланишича, корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади. Олдин бу каби маҳсулотлар асосан четдан олиб келинган. Шунингдек, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Мажмуада 700 га яқин киши иш билан таъминланади. Лекин турдош тармоқлар билан бирга 5 мингта янги иш ўрни яратилади. Завод қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Уни бунёд этишга 420 млн доллар сарфланган.

loading...