Сирдарёда грант танлов ғолибларига 20 миллион сўмлик сертификатлар топширилди

0

Гранд танловида ғолиб чиққан иштирокчи ННТларга 20 миллион сўмлик сертификатлар топширилди. Бу ҳақда Сирдарё.уз расмий канали хабар берди.

Маълумки, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳузурида ташкил этилган Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ва Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг Ижтмиоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси Қарорига асосан жорий йилнинг октябрь ойида “Маҳалларлардаги ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профлафтикаси ҳамда ёш оилалар ўртасида ажримларни олдини олиш” мавзусида биринчи тур давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилинган эди.

Мазкур танловда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ўнга яқин Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Мазкур лойиҳалар Жамоат комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Комиссия хулосасига кўра, Гулистон шаҳар “Маданият” маҳалласи ва Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти Гулистон шаҳар бўлими томонидан тақдим этилган грант лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни ушбу ғолибларга лойиҳаларини молиялаштириш учун махсус сертификатлар топширилиб, 20 миллион сўмлик грант маблағлар ажратилди.

Шунингдек жорий йилнинг 20 ноябрдан 20 декабрь кунига қадар давлат грантлари ажратиш учун танловнинг иккинчи тури эълон қилинди. Танлов йўналишлари ва шартлари тўғрисидаги маълумотларни www.fundngo.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

loading...