“Twitter” нафратга қарши контент қоидасини янгилади

0

“Twitter” ижтимоий тармоғи ўз қоидаларини янгилаб, ирқий, миллий ёки этник асослар бўйича камситиш ва инсон қадр-қимматини туширишдан иборат нафрат сўзларини таъқиқлашни жорий этди.

Бу ҳақда тармоқ томонидан маълум қилинди.

Таъкидланишича, янги қоидага кўра, ижтимоий тармоқ дастлаб ресурсда шундай характердаги хабар борлиги тўғрисида хабар беради.

Шундан сўнг янги қоидаларни бузган фойдаланувчидан тегишли постни олиб ташлашни талаб қилади.

Бунинг учун компания автоматлаштирилган механизмдан фойдаланишни режалаштирган.

Қайд этилишича, такрорий қоидабузарликлардан сўнг фойдаланувчининг аккаунти блокланади.

loading...