605 миллион сўмлик тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

0

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, юртимиз ҳудудига кириб келган хўжалик моллари “Инспекцион кўрик мажмуаси”дан аниқланган маълумотлар асосида божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 605 млн сўмлик 24 турдаги тиббий буюмлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...