Горбачёвнинг набиралари уни йўқламай қўйишди

0

Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёвнинг набиралари уни йўқламай қўйишган, ҳозирда унга энг яқин одам ёрдамчиси Павел Палажченкодир.

Бу ҳақда Виталий Манскийнинг “Горбачёв. Жаннат” номли асарида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, собиқ президент ҳозирда қўриқланадиган хизмат биносида яшамоқда.

Горбачёвнинг маълум қилишича, айни пайтда аҳволи ёмон, набиралари эса уни йўқламай қўйган.

Шунингдек, қайд этилишича, у стулдан ўзи туришга қийналади, махсус мослама ёрдамида ҳаракат қилади. Иккинчи қаватга чиқиш учун эса лифтдан фойдаланади.

loading...