Жанубий Африкадаги нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди

0

Жанубий Африканинг жануби-шарқида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди.

“News-24” хабарига кўра, портлаш Дурбан шаҳри ҳудудидаги Африканинг етакчи қайта ишлаш компанияларидан бири бўлган “Engen” нефт компаниясининг заводида юз берган.

“Фавқулодда вазиятлар гуруҳлари аллақачон воқеа жойига жалб этилган”, дея маълум қилди Квазулу-Наталь провинцияси қутқарув хизмати вакили.

Таъкидланишича, заводида портлаш содир бўлган компания қитъанинг 30 мамлакати бозорларида фаолият юритади.

“ENCA” телеканали маълумотларига кўра, компаниянинг Дурбандаги заводи Жанубий Африкадаги энг йирик заводлардан бири ҳисобланади.

loading...