Кубалик MMA афсонаси UFC’ни тарк этди

0

Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Ёэл Ромеронинг (13-5) промоушен билан шартномаси бекор қилинди.

Бу ҳақда ESPN бир нечта манбасига таяниб хабар қилмоқда. Шунингдек, ушбу маълумотни Ёэлнинг менежери Малки Кава ҳам тасдиқлаган.

Таъкидланишича, Ромеро шартномага кўра ҳали UFC’да учта ўтказиши керак бўлган.

43 ёшли кубалик яккакурашчи UFC’да 14 та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида мағлуб бўлган. Хусусан, Ёэл сўнгги учта жангини бой берганди.

У сўнгги бор UFC 248 мусобақасида Исраэл Адесаняга қарши чемпионлик жангида иштирок этган ва унда мағлуб бўлганди.

bloodyelbow.com

loading...