Мисрда акула германиялик турист аёлнинг елкасини тишлаб олди (видео)

0

Мисрнинг Марса-ал-Алам шаҳрида узунқанот акула германиялик турист-дайверга ҳужум қилди. Содир бўлган воқеа видеоси билан Билд нашри бўлишган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса 2 декабрь, чоршанба куни содир бўлган. Маълум қилинишича, акула Германиядан келган, дайвинг билан шуғулланувчи 42 ёшли аёлга ҳужум қилган.

Инструктор ва бошқа дайверлар жароҳат олган аёлни қирғоққа олиб чиқиб, уни шифохонага етказган. Акула аёлнинг чап елкасини тишлаб олган. Беморнинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат шаҳар яқинидаги сувларда давйинг билан шуғулланишни вақтинча чеклаб қўйган.

loading...