Тошкентда 10 яшар бола пиротехника ўйнаб жароҳатланди

0

Пойтахтнинг Юнусобод туманида 10 яшар бола Ф.Х. пиротехника воситаларини дўстлари билан кўчада эрмак қилган. Натижада боланинг кўзи жароҳатланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 3 декабрь куни кечқурун содир бўлган.

Вазирлик ота-оналарни фарзандларига пиротехника ўйнашига йўл қўймасликка чақирган.

loading...