Туркия президенти коронавирусга қарши вакцина билан эмланишга тайёрлигини айтди

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 4 декабрь куни вакциналарга қарши ҳеч қандай эътирози йўқлигини ва ўзи ҳам COVID-19’га қарши вакцинация қилдиришини айтди.

«Менда вакцина билан боғлиқ муаммолар йўқ, мен шахсан COVID-19’га қарши вакцинация қилдираман», — деган Туркия президенти жума намозидан кейин журналистларга. Шу билан бирга, Эрдўғон қайси компания ишлаб чиқарган вакцинани афзал кўришига аниқлик киритмаган.

У Туркия билан коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш учун Россия ва Хитой музокара олиб бораётганини эслатиб ўтган.

Эрдўғон отган ҳафта Россия президенти билан коронавирусга қарши вакцинани импорт қилиш масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Эрдўғон Туркия ҳам COVID-19’га қарши ўз вакцинасини яратиш устида иш олиб бораётганини билдирган.

Туркия Хитойнинг SinoVac компаниясидан 50 миллион доза вакцина буюртма қилган, шунингдек, Pfizer томонидан BioNTech билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вакцинани сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

loading...