Коронавирус бошқа бир пандемияга сабаб бўлиши айтилди

0

Коронавирус пандемиясининг энг оғир оқибатларидан бири депрессия бўлиб, уйқунинг бузилишига олиб келди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, «бутун аҳоли деярли стресс остида», бу коронавирус тарқалиши орасида «уйқусизлик пандемияси»га олиб келади. Шифокорлар, бу муаммо касалликдан азият чекмаганларга ҳам тегишли эканлигини таъкидлади.

Уларнинг сўзларига кўра, уйқусизликка ўзини изоляция қилиш ва режимнинг бузилиши, шунингдек, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги таъсир қилади. Бундан ташқари, ваҳима ва ётишдан олдин телефондан кўп фойдаланиш уйқунинг бузилишига олиб келади.

Оддий уйқуни тиклаш учун шифокорлар режимга риоя қилишни, жисмоний фаолиятни эътиборсиз қолдирмасликни, тушдан кейин кофе ва кофеинли ичимликлар ичмасликни ва янгиликларга ҳаддан ташқари эътибор бермасликни маслаҳат берди.

loading...