Қашқадарёда фуқаро турмуш ўртоғининг ҳовлисига кириб, иккита машинани ёқиб юборди

0

«Postda.uz»нинг хабар қилишича, Ғузор туманидаги Совбоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.О. туман ИИБга ариза билан мурожаат этган. У ўз мурожаатида собиқ турмуш ўртоғи Н.С. тунги вақтда яшаш уйига яширинча кириб, ҳовлисидаги “Ласетти” ва “Нексия” автомашиналарини ёқиб юборганини маълум қилган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, “Нексия” русумли автомашинанинг олд иккала ғилдираги, “Ласетти”нинг мотор қисми ва бир хонали уйнинг дераза пардаси ёнгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...