Энг кўп миллиардерлар яшайдиган мамлакат маълум бўлди

0

Энг кўп миллиардерлар истиқомат қилувчи мамлакат Хитой бўлиб, сўнгги бир йил ичида у ерда 10 миллиард бойликка эга бадавлат одамлар Қўшма Штатларга қараганда уч бараварга ошган.

Бу ҳақда Хитойнинг “Hurun” тадқиқот компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг 31 январь ҳолатига кўра Хитойда, шу жумладан, Гонконг ҳамда Тайванда миллиардерлар сони йил давомида 182 тага кўпайган ҳолда 799 тага етган. АҚШда эса миллиардерлар сони 626 кишини ташкил этмоқда. Йил давомида улар 59 тага кўпайишган.

“Ҳозир Хитойда миллиардерлар сони АҚШ ва Ҳиндистондаги миллиардерларнинг биргаликда қайд этилган кўрсаткичига қараганда кўпроқдир”, дея таъкидлади “Hurun Report” раиси ҳамда бош таҳлилчиси Руперт Хугеверф.

loading...