Франция фуқароси лотереяда рекорд даража пул ютиб олди

0

Француз фуқароси “EuroMillions” лотереясида 200 миллион евро ютиб олди.

«Mirror» хабарига кўра, бу нафақат мамлакат, балки Европадаги ушбу ўйиннинг бутун тарихи давомидаги рекорд ютуқдир.

Маълум бўлишича, бундан олдинги Европа рекорди Буюк Британия фуқароси томонидан 2019 йилда ўрнатилган. Ўшанда ғолиб 190 миллион еврони қўлга киритган. Франциядаги энг катта ютуқ эса 2012 йилда ўз эгасини топган 170 миллион евро бўлган.

Қайд этилишича, ғолиб 60 кун ичида ўзи ҳақида хабар бериши ва пулни олиб кетиши мумкин.

loading...