Сахий тадбиркор 100-дан ошиқ қўшнисининг коммунал қарзларини тўлаб берди

0

АҚШнинг Флорида шаҳрида яшовчи Майкл Эсмонд 114 қўшнисининг коммунал қарзларини тўлаб берди, деб ёзди CNN.

Маълумотларга кўра, Эсмонд 74 ёшда ва ҳовузларни тозалаш компаниясига эга.

Америкаликнинг айтишича, 2020 йил унинг бизнеси учун яхши йил бўлган. Аммо бошқалар учун яшаш анча қийинлашгани уни ўзини айбдор ҳис қилишига сабаб бўлган.

«Мен коронавирус ва у сабаб шаҳримда юзага келган иқтисодий инқирозни кўрдим. Кейинроқ маҳаллий аҳоли «Салли» бўронидан анча азият чекди. Бизда ҳали ҳам кўпгина уйлар томлар ўрнига шунчаки қалин матолар билан ёпилган. Шу боис ёрдам беришга қарор қилдим», дейди Эсмонд.

loading...