Сўз қўллашни билмайдиган рекламачилар ўқисин: “Байрам ҳиди” эмас, байрам таровати бўлади, азизлар!

1

Бугунги кунда она тилимизга эътибор янги босқичга кирди. Барча соҳаларда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг қадр-қимматини оширишга давлатимиз томонидан устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Ўз ўрнида айтиш керакки, давлат тилига эътибор борасида бепарволик ва лоқайдлик ҳолатларига ҳам йўл қўймоқдамиз. Кўчаларимиз, бинолардаги ёзувларимизни давлат тилида тайёрлаш ва эълон қилишда қатор камчиликларга дуч келинмоқда. Масалан, айрим рекламаларда «байрам ҳиди», «салқинлик зарбаси», «тўрткўзлик энди модада» каби ифодаларни кузатмоқдамиз. Мантиқан мушоҳада қилсак, байрам ҳиди эмас, балки байрам таровати, шукуҳи, қувончи бўлиши мумкин. Ҳид сўзи, масалан, атиргул ёки бўёқ ҳидига мос келади. “Салқинлик зарбаси…” Ушбу ифода масаласида ҳам жиддий ўйлаб кўриш керак.

Бу каби талқин ва таржима шаклларига қатор мисоллар келтириш мумкин. Муҳими шундаки, давлат тилига барчамиз эътиборли бўлишимиз, эълон, реклама матнларини яратиш ёки бошқа тиллардан таржима қилишда ўзбек тилининг имкониятларидан самарали фойдаланишимиз, бу масалада тилшунос олимларимизнинг маслаҳат ва тавсияларига таянишимиз зарур. Ахир уй қурмоқчи бўлган инсон бу ишга тажрибали, малакали уста-қурувчини ёллайди-ку. Сўз, ибора, гап, улардан иборат матн яратиш ҳам уй қуришдек гап. Унинг асоси нобоп, устуни заиф бўлса, қулаб тушиши муқаррар. Нобоп уй инсон ҳаётига хавф солса, норасо сўз киши қалби ва маънавиятини шикастлайди…

Шунинг учун ҳам иш юритишда давлат тили қоидаларига амал қилиш, бу борада ўз устимизда мунтазам ишлаш доимий вазифамиз бўлиб қолаверади.

Баҳодир Валиев,

ФВВ маслаҳатчиси

loading...

1 ТА ФИКР

  1. O’zbekiston degan yurtda o’zbek tilidan boshqa birorta til kamsitilgani yo’q.

    Qozoqboy Yo’ldoshev

Comments are closed.