“Осиё” телесериалининг суратга олиш ишлари бошланди

0

2000 йиллардан то бугунги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига қамраб олган  “Осиё” миллий телесериали “Mening yurtim” телеканали буюртмасига асосан суратга олинмоқда.

Сериалда ўз манфаати учун бошқалар ҳаётини қурбон қилиш ҳамда яқинлари тақдирини ўзгартиришга уринишнинг оқибатлари, қарзга олинган орзуларнинг бадали ҳақида сўз юритилади.

Сериал ҳақидаги сирларни бироз очадиган бўлсак, “Осиё” фарзандлари учун жиноятга қўл урган она ва ҳаёт машаққатларига дучор бўлган севишган икки ёшнинг маҳзун муҳаббат тарихи ҳақида сўзлайди. Мавсум охиригача ечими номаълум жумбоқларга бой сюжетлар, қайтар дунё, муҳаббат, хиёнат, оқибат каби мавзуларни қамраб олган телесериал телетомошабинлар аудиториясини бефарқ қолдирмайди деб умид қиламиз.

“Осиё” миллий телесериалида профессионаллар жамоаси жамланган бўлиб, сценарий муаллифи таниқли ёзувчи ва публицист Дилфуза Собирова.

Сериалнинг постановкачи режиссёри ва оператори АҚШнинг йирик кинокомпанияларида тажриба орттирган Ҳасан ва Ҳусан Отабаевлар.

Зиддиятга бой сериал воқеаларини Бобур Йўлдошев, Шаҳло Темирова, Муяссар Бердиқулова, Жамила Ғофурова, Вазира Юнусова, Талъат Йўлдошев каби ўз ишининг професионаллари жонлантиришади.

“Осиё” телесериали 4 мавсумдан иборат бўлиши режалаштирилган.  Ҳар бир мавсум 60 қисмдан иборат.

Телесериал премьераси 2021 йил февраль ойида бўлиб ўтади.

 

loading...