МИБ Тошкентда опадан укага 24,4 миллионлик улушни ундириб берди

0

Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 17.06.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Л.Насоновадан ундирувчи А.Насонов фойдасига жами 24.493.415 сўм яшаш уйидан бўлган улишини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 06.08.2020 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича, бўлим давлат ижрочиси А.Абдумажидов томонидан 06.08.2020 йил куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздор томонидан берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик талаблари бажарилмаган.

Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор опадандан ундирувчи ука фойдасига 24.493.415 сўм миқдорида яшаш уйидан бўлган улиши тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.

loading...