Россиялик қиз iPhone туфайли ҳалок бўлди

0

Смартфондан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик оқибатида кишилар жароҳат олиши ва ҳатто нобуд бўлиши ҳоллари учраб туради. Шундай бахтсиз ҳодисалардан бири яқинда Россиянинг Архангельск шаҳрида юз берди.

Россияда истиқомат қилувчи 24 ёшли Олеся Семёнова ваннада чўмилаётганида смартфонидан ҳам фойдаланган. Буниси ҳам майли-ку, айфонини зарядлаётган ҳам экан. Гаджетнинг сирпаниб ваннага тушиб кетиши туфайли қизни ток урган.

Бундан биринчи бўлиб хонадоши Дарья хабар топган. У келиб, ваннада Олесянинг ҳаёт аломатларисиз – ҳаракат қилмасдан, нафас олмасдан ётганини, ранги оқариб кетганини кўрган. Унга тегинганида Дарьянинг ўзини ҳам ток урган.

Дарья хабар бергач етиб келган тиббиёт ходимлари экспертиза ўтказиб, Олеся чиндан ҳам ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлашган. Шу муносабат билан Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги электрик ускуналарни ҳар қандай ҳолатда ҳам сув ёнида ишлатмаслик лозимлигини яна бир бор эслатган. Бу қоида смартфонларга ҳам, оддий тугмачали телефонларга ҳам бирдек тегишли.

loading...