Эртадан хориждан Ўзбекистонга келаётган фуқаролар экспресс тест топширади

0

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 25 декабрдан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартиби жорий этилади.

Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур тартибга кўра, COVID-19га топширилган ПЦР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам экспресс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

loading...