Кафеда аёл кишининг сумкасини олиб қочганликда гумонланувчи шахслар қўлга олиндилар

0

19 ноябрь куни Яккасарой тумани ички ишлар органларига 39 ёшли Динара Б. мурожаат қилиб, 18 ноябрь куни тахминан соат 15.30 да кафедалигида унинг сумкаси ўғирланганлигини маълум қилди. Динаранинг сўзларига кўра, унинг сумкасида 1.750 АҚШ доллари ва 380.000 сўм бўлган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 28 ёшли Ботирхўжа А., 27 ёшли Ҳилола У. ва 25 ёшли Хуснора О.лар қўлга олиндилар.

Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...