Оқдарёда автобус жарликка ағдарилди

0

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 17:00 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани ҳудудидан ўтган М 37 автомобиль йўлининг 14-километрида ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган С.А. «Isuzu» русумли юк автомобилини «Самарқанд-Каттақўрғон» йўналишида бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида автобус ўнг томон пастликка ағдарилган.

Натижада автобусда бўлган йўловчилардан бир нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

loading...